Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш
Название: Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш
Автор:
Жанры: Техническая литература | Прочая образовательная литература
Серии: Нет данных
ISBN: Нет данных
Год: Не установлен
О чем книга "Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш"

Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича: ҳуқуқий ва ташкилий масалалар; ҳимоялаш воситалари; ишлаб чиқариш жараёнлари, ускуналари, техника, электр, экология, иқтисодиёт ва ёнғин хавфсизлиги; электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажариш; санитар-гигиена саволлари; жамоа шартномасининг макети; қоидалар, низом, йўриқномалар ва кўпчиллик бошқа масалалар қаралади. Қўлланма корхоналар раҳбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари, илмий ходимлар ва олий ўқув юртлари талабалари учун фойдали бўлиши мумкин.

Бесплатно читать онлайн Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш


© Раҳматулла Асадуллаевич Усманов, 2023


ISBN 978-5-0059-1588-7

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

К И Р И Ш

Пахта тозалаш корхоналарини иқтисодий самарадорлигини ошириш, барқарор ва узликсиз ривожлантиришга меҳнат жамоаси барча аъзоларининг фаол меҳнат қилиши ва уларни ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини таъминланиши, барча хавф-хатарлар таъсирини бартараф этилиши, ресурслар ва тадбиркорлик имкониятларидан, фан-техника тараққиёти ва унинг янгиликларидан самарали фойдаланилиши ҳамда ижтимоий ривожлантиришга кафиллик берилиб эришилади.

Пахта тозалаш саноати соҳасидаги фаолият тажрибаси пахта тозалаш корхоналари иш фаолияти турларининг ҳеч бирини бажарилиши хавфсиз бўлмаслигини кўрсатди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги замон ишловчиси табиий, техноген, ижтимоий ва бошқа хавфлар дунёсида яшайди. Шунинг учун, ер юзидаги инсонлар ҳаёт-фаолияти муҳитидаги энг ўткир – халқаро терроризмга қарши кураш, ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий-диний низолар каби глобал муаммолар билан бир қаторда ишловчиларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ночор кун кечиришлар, касалланишлар ва жароҳатланишлардан ҳимоялаш муаммоси ўта муҳим аҳамият ҳосил қилади.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришдаги барча нохуш ҳолатлар бартараф этилиши мумкин бўлган сабаблар оқибатида пайдо бўлади. Шунинг учун, корхоналар иш берувчиларидан мавжуд қонунларни бузилишига ва меҳнат жамоаси манфаатларини суистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига, технология ва меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда ночор кун кечиришлар оқибатидаги бефарқликлар, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар туфайли ишга чиқмасликлар, ишчи кучининг қўнимсизлиги корхона ва унинг жамоаси учун кўп миқдордаги иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлишини эсда тутишлари талаб этилади.

Пахта тозалаш корхоналари ишлаб чиқаришидаги авариялар ва бахтсиз ҳодисалар тахлили ишлаб чиқариш жароҳатланишлари ва касб касалликларига чалинишнинг асосий сабаблари меҳнат ва технология интизомини бузилиши, персоналнинг касбий тайёргарлик даражасининг пастлиги, хавфсизлик соҳасида унинг малакасизлиги, техноген хавфлар ва улардан ҳимояланиш методларини билмаслиги, яъни, кўпчиллик ҳолларда, инсон омили нохуш оқибатларнинг бош сабабчиси бўлишини кўрсатади. Шунинг учун пахта тозалаш корхоналаридаги замонавий ишлаб чиқаришнинг хавфлари ва зарарларини ўрганиш турли даражадаги мутахассисларни касбий тайёрлашни таркибий қисмларидан бири бўлади.

Бозор иқтисодиёти шароитида ишловчиларни яшаш шароитларини яхшиланиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари сонини камайиши, хавфсизликни ошиши ва меҳнат гигиенасини яхшиланишига олиб келувчи энг муҳим омил – қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда иш берувчиларни иқтисодий рағбатлантириш принципидан кенг фойдаланишдир. Иқтисодий рағбатлантириш, шароитларни яхшилаш ва меҳнатни мухофаза қилишга воситалар сарфлашни жарималар, оширилган суғурта бадаллари, ноқулай шароитларда ишлаганлик учун компенсация тўловлари ва меҳнат қобилияти йўқотилганда зарарларни қоплаш сарфларига нисбатан, моддий манфаатлилигини назарда тутади.

Мутахассисларнинг фикрича, ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ имтиёзлар тўлови харажатлари меҳнат шароитларини яхшилаш воситалари харажатларидан икки баробар кўпни ташкил қилади. Бунда иқтисодий самарадорликка жароҳатланиш, умумий ва касбий касалланиш оқибати харажатларини камайиши, иш вақти йўқотилишини камайиши эвазига меҳнат унумдорлигини ошиши, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича имтиёзлар ва компенсациялар харажатлари ҳамда авариялар моддий зарарларини камайиши эвазига эришилади.

Пахта хом-ашёсини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида ишлатилаётган машина ва механизмлар, технологик ускуналарни ҳаракатга келтирувчи кучи – электр энергияси билан узликсиз таъминлаш, пахта заводининг самарали фаолияти гарови бўлганлигидан, ўқув қўлланмасида электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилишини таъминлаш масаласига жиддий этибор берилганлиги ўзини оқлайди.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилишни вазифаси меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишловчиларни ҳаётини ва соғлиғини сақлаш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириб ишловчиларни жароҳатланиш ёки касалланиш эҳтимолини минималлаштириш билан биргаликда максимал меҳнат унумдорлигида соғлом ва қулай меҳнат шароитларини яратишдан иборат.

Пахта тозалаш корхоналарида фан ва техника тараққиёти натижалари асосида, замонавий техникалардан фойдаланиб пахтани чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий қилиш, машиналар комплексларининг «одам-машина» тизимини мураккаблашувига, меҳнат хусусиятларини ўзгаришига, меҳнат жараёнида янги хавф-хатарларни вужудга келишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида хавфсизликни таъминлаш масалаларига жиддий эътибор берилишини, меҳнат жараёнида аввал сезилмаган ва пахтани чуқур қайта ишлаш машиналар тизимини тадбиқ этилишидан янгидан вужудга келган хавф-хатарларни доимий равишда ўрганилиши, уларни бартараф этишни машиналар системасини самарадорлигини таъминлаш муаммолари билан уйғунликда ечиш эса, жуда кўп капитал маблағлар ва юқори даражадаги ишлаб чиқариш маданиятини талаб қилади. Бундан, меҳнатни мухофаза қилиш вазифаларини ечмасдан туриб юқори ишлаб чиқариш маданиятига эришиш ва капитал маблағларни камайтириш мумкин эмаслиги келиб чиқади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, пахта тозалаш корхоналари технологик жараёнлари ва ускуналари хавфсизлиги, электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари кучайтириб ёритилган, пахта тозалаш корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммоси илк бор илмий асосланган нуқтаи назардан келтирилган «Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш» ўқув қўлланмасининг яратилиши ва чоп этилиши, бизнинг фикримизча, ўз вақтида бўлган ва замонавий талабларга жавоб беради.

Ўқув қўлланманинг биринчи – пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш асослари бўлимида: меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий масалалари; ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларидан ҳимоялаш ва сақлаш воситалари; ишлаб чиқариш жараёнлари, ускуналари ва иш жойларини ташкиллаштиришга умумий хавфсизлик талаблари; меҳнат гигиенаси ва санитар-соғломлаштириш талаблари; меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат шароитларини баҳолаш; пахта тозалаш корхоналарида: электр хавфсизлигини; электр хўжалиги ишларини хавфсиз бажарилиши; экология; иқтисодёт; ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнатни мухофаза қилишнинг бошқа кўпчиллик масалалари ёритилган.

Қўлланманинг иккинчи – меҳнатни мухофаза қилиш бўйича макет, қоидалар, низом ва йўриқномалар бўлимида пахта тозалаш корхоналарини замонавий бозор иқтисодиёти шароитларига мос фаолият юритиши, ишловчиларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб беришга ва меҳнаткашларни ижтимоий мухофаза қилишга йўналтирилган жамоа шартномасининг макети, ишчи ва хизматчилар учун ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари, корхоналарда уч босқичли мамурий-жамоа назоратини ўтказишни ташкиллаштириш низоми ҳамда пахта тозалаш корхоналарида бажариладиган хавфли ва зарарли ишларни хавфсиз бажаришга мўлжалланган, корхоналар муайян ишлари ва касблари учун меҳнатни мухофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар намуналари келтирилган.


С этой книгой читают
Книга посвящена возможностям самого популярного средства цифрового видеомонтажа – Adobe Premiere 6.5. Описываются основные приемы работы с программой, приводятся сведения об управлении проектами и клипами, обсуждаются методы монтажа видео и звука, техника создания титров и добавления спецэффектов, а также освещается процесс окончательного монтирования фильма. На примерах рассматриваются все этапы создания и обработки фильмов для телевидения, виде
В состав черных металлов входят железо, сталь и чугуны. В книге подробно изложена история возникновения каждого из металлов и описаны важнейшие их свойства.
Книга посвящена поделочным ювелирным камням, таким, как яшма, агат, оникс, кошачий глаз, обсидиан, янтарь, нефрит и др.Кроме того, в книге подробно рассмотрены синтетические ювелирные камни, то есть камни, созданные искусственным путем.
Жестяницкие работы выполняют в различных отраслях народного хозяйства: машиностроение, строительство, сельское хозяйство и многих других.В книге даны подробные сведения о жестяницких изделиях, произведена их классификация с учетом назначения, области применения и конструктивных особенностей.Отдельно в книге рассмотрены основы измерения, а также измерительные приборы и инструменты.
1238 год. Батыева орда наступает, Владимиро-Суздальское княжество на грани гибели, и только язычник-волхв знает, что делать – позвать на помощь одного из свергнутых богов. Только пойти на встречу с богом приходится его брату. Пойти и… очень удивиться, потому что бог оказывается, мягко говоря, очень странным. Рассказ является частью сборника «Малахитовая душа».
Воспоминания о детстве и горно-лесистой местности. Я не старался выдать все детали. Я просто выдал то, что может быть с любым.Содержит нецензурную брань.
Катерина Есакова, поведенческий аналитик, автор книги, предлагает мамам осознанный подход к воспитанию детей. Она утверждает, что эффективность воспитания измерима самостоятельностью детей и состоянием матери.В книге представлены конкретные техники, которые помогут улучшить в семье и укрепить связь с детьми. Эти техники основаны на принципах уважения, эмпатии и сотрудничества.
Погрузитесь в мир мистики с уникальным путеводителем по России – серией из 86 книг, охватывающих уединенные уголки областей и краев, а также таинственные природные образования.Автор, исследователь тайн, проведет вас через лабиринт мистических приключений, предоставив конкретные описания загадочных мест и подробные указания для каждого.Эта захватывающая серия – ваш путеводитель в мире российских загадок и чудес, приглашает в захватывающее путешест