Хурматли китобхон биз ушбу тўпламга 3 та мустақил асарни жойлашдик. Улар бир-бирларига ўхшамаслиги учун хайратга тушишингиз табиий, лекин диққат билан кузатиб борсангиз улар ўртасида албатта боғланиш бор. Бири олис ўтмиш, иккинчиси яқин ўтмиш, учинчиси келажак тўғрисидаги. Ўтмиш хардоим келажакдан фарқ қилади, лекин мутлоқ эмас. Ўтмишнинг ижобий томонлари тинимсиз ўсиб улғайганини гувохи бўламиз, афсуски нуқсонлар ҳам маълум даражада ўсади, биз и
Биз ушбу асаримизда Қўқон хонликлари давридаги миллатимизнинг, юртимизнинг ўзига хос жиҳатларини имконият даражасида ёритиш, у давр бизлар билан қандай бошланиб, қаерда ва қандай хайрлашди, нималарни туҳфа қилиб ва яна нималарни юлиб кетди. Қандай хайрли ишлар қилиниб, нималар амалга ошди, уларнинг жафокашлари кимлар эди. Худди шу каби эзгуликка кимлар раҳна солди, миллатнинг ғурурини топтаган, унга зулм қилган аблаҳлар кимлиги ҳақида сўз юритами