© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016
© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016
Редактор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров
Корректор Мақсад Сетмаматов
ISBN 978-5-4483-2438-3
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Кириш
Ландшафт архитектураси сермазмун ва серфайз тарихий тажрибалари билан яқиндан танишиш аввалом бор, бўлажак меъмор-ландшафтчилар учун зарурдир. Бироқ, бу танишиш бугунги кунда на фақат уларга, балки меъморчиликнинг бошқа соҳаларида ишлаётган архитекторларга ҳам бирдай аҳамиятлидир. Сир эмаски, архитектура мутахассисликларининг таълим жараёнида талабаларнинг ландшафт меъморчилиги сирларини чуқур эгаллашга имкониятлари чегараланган. Буни бакалавр босқичи ўқув режасидаги Ландшафт архитектураси фанига ажратилган соатлар ҳажмидан ҳам билиб олиш мумкин. Ушбу қўлланмани ёзишдан мақсад ана шу номувофиқликни тўлдириш ландшафт архитектураси босиб ўтган тараққиёт жараёнида орттирган бой тажрибалари ҳақида тушунча бериш ва бу соҳадаги муҳим амалий ишлар билан талабаларни таништиришдир.
Замонавий тушунчаларга кўра маълумки, архитектура деганда инсоният жамияти ва унинг ҳар бир аъзоси учун зарур бўлган қулай ва шинам мухит яратишга қаратилган ижодий ва амалий фаолият тушунилади.
Архитектор яратадиган ҳаётий мухитлар сифатига қараб турлича бўлиши мумкин. Энг аввало бу ташқи атроф мухитдан бутунлай ёки қисман ажратилган ва сунъий яратилган меъморий қурилмадир. Бундай мухит турли бинолар ва иншоотлар кўринишида шакллантирилган бўлади. Улар асосан ер саҳнидан шакллантирилса-да, бироқ улар сафида ер ости, ва бошқа турли туман қурилмалар бўлиши мумкин. Бундай бино ва иншоотлар одатда ички ва ташқи деворлар, ёпмалар билан чегараланган бекиёс муҳитни ёки ярим очиқ, ярим ёпиқ муҳитни ташкил қилувчи қурилмалардан тузилган архитектура объектларидир.
Архитекторлар яратадиган муҳитнинг яна бир кенг соҳаси ҳам мавжудки, улар ички ва ташқи қурилмалар билан чекланмайдиган очиқ фазовий муҳитдир. Буларга кўчалар, майдонлар, гулзорлар, ҳиёбонлар, соҳиллар, микрорайонлар ичидаги боғлар, скверлар, бульварлар, махсус парклар, истирохат боғ-саройлари, миллий боғлар, хиёбонлар мўъжаз боғлар ва тарихий ландшафтлар киради.
Ландшафт архитектураси асрлар давомида боғ-истироҳатчилик санъатининг шаҳарсозлик санъатига уйғунлашиб кетишувида кўча ва йўллар ўтказиш, майдонлар ташкил қилиш ва уларга композициялар бериш асосида шаклланган. Ҳамма даврлар шаҳарлари очиқ муҳитли майдонларнинг шаклланишида ёнма-ён икки режавий йўналиш мунтазам ва табиий манзаравий композицион режалар қўлланиб келинган. Бу икки йўналиш доимо бир-бирини тўлдириб, бойитиб келган. Ҳар қандай мунтазам режали композиция ҳам тирик табиат қучоғига уйғунлаштирилган.
Конец ознакомительного фрагмента. Полный текст доступен на www.litres.ru