Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади
Название: Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади
Автор:
Жанры: Публицистика | Современная русская литература | Историческая литература
Серии: Нет данных
ISBN: Нет данных
Год: Не установлен
О чем книга "Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади"

Ушбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Бесплатно читать онлайн Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади


© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Абдулла Сафоев

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Рустам Ибадуллаевич Самандаров

Корректор Меҳрибон Сафоева


ISBN 978-5-4483-5005-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Байджанов Ибадулла Самандарович


Ҳумо

Улуғлар руҳи мададкор

Сўз боши


Хоразм! Бу биргина калимани тилга олишимиз биланоқ кўз ўнгимизда жаннатмакон ўлка намоён бўлади, қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлиб тошади. Ўз бағрида Аль-Хоразмий, Беруний, Паҳлавон Маҳмуд, Шайх Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Огаҳий, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ зотларни камолга етказган ва улар орқали ўзбекнинг шон-шуҳрати, ақл заковати, ирода ва жасоратини жаҳонга танитган бу табаррук тупроқнинг ҳар қаричи кўзга тўтиё, муқаддас. Президентимиз И. А. Каримов Хиванинг 2500 йиллиги юбилейи тантаналарида сўзлаган табрик нутқида «Хоразм муқаддас замин, ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айни Хоразм воҳасида қўйилган. Хоразм тарихи ўзбек давлатчилигининг асоси, унинг қудрати ва қадимийлигининг тасдиғидир» деган эди. Юртбошимизнинг ишонч билан айтган бу сўзлари ҳар бир хоразмлик қалбини тўлқинлантириб, ота-боболаримизга муносиб бўлиб яшашга ундайди.

Агар кўҳна Хоразм харитасининг ўтмиши ва бугуни билан танишадиган бўлсак, унинг маркази Урганчда ҳам улуғвор ишлар амалга оширилганлигининг гувоҳи бўламиз. Бир-биридан муҳташам бинолар, йўллар, хиёбонлар, боғлар барпо этилди. Аэропорт, вокзал, кинотеатр, меҳмонхона, мустақиллик шарофати билан қурилган қўшма корхоналар – Урганч кўрки, Хиванинг 2500 йиллиги, Урганчнинг 350 йиллиги муносабати билан воҳа маркази янада гўзаллашди, обод, кўркам, хушманзара масканга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1999 йилда бирданига икки улуғ сана – Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган довюрак курашчи, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги ҳамда халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, тарихнавис, таржимон, давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги тантаналари ҳам айнан Хоразм маркази Урганч шаҳрида кенг нишонланади. Ана шу юзадан чиқарилган қарорлар бўйича бу улуғ анжуманларга қарата тайёргарлик ишлари аллақачон бошланиб кетди. Белгиланган тадбирларга кўра кенг кўламда бунёдкорлик, ободонлаштириш, ташвиқот ишлари олиб борилади. Хоразм, бу муқаддас масканда камолга етган улуғ инсонлар, Урганч ва урганчликлар ҳақида қатор рисолалар чоп этилади. Шулар қатори ушбу китоб ҳам икки улуғ айёмга арзугулик тўёна ҳисобланади. Бу китобда воҳа юраги ҳисобланган Урганч мисолида муқаддас заминимиз Хоразмда туғилиб, камолга етган буюк инсонлар, ота-боболаримизга бўлган муносабат чин дилдан изҳор этилади, Урганчнинг ўтмиши бугуни ҳақида фахр билан ҳикоя қилинади.

Китобнинг иккинчи қисмида эса шаҳар муҳитида уйсозлик, қурилиш жараёнлари, атроф худудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иморат ва иншоотларни таъмирлаш, безаш, турли лойиҳалар тайёрлаш ва танлаш, шаҳарларнинг меъморий санъатга оид маданияти каби муҳим масалалар юзасидан қимматли фикр – мулоҳазалар билдирилади, аниқ ва фойдали, қулай таклифлар ўртага ташланади. Бу жиҳатдан ушбу китоб ҳокимликлар, меъморлар, лойиҳачилар шаҳар таъмирланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланма бўла олади.

Китоб муаллифи ҳақида икки оғиз сўз: Ибадулла Байджанов – асли Урганч шаҳрида туғилган. Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Ўз соҳасини чуқур ва яхши билади.

Хоразм тарихида биринчи бўлиб меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлди. Республикада ўз меҳнати, ижодий изланишлари билан кўзга кўринган талантли мутахассис, истеъдодли олим. Ташкилотчи ва ташаббускор раҳбар. Мен узоқ йиллар қатор қурилиш ташкилотларида раҳбар бўлиб ишлаганлигим сабабли Ибадулла Байджановни қурувчилик, бунёдкорлик ишларига қўшган ҳиссасини яхши биламан. Айниқса 15 йилдан зиёд Урганч шаҳар бош архитектори вазифасида ишлаб, воҳамиз марказини чиройли ва кўркам манзара кашф этишида жонбозлик кўрсатди. Аэропорт, вокзал, марказий универмаг, қатор маданий – маиший бинолар, микрорайонлар бунёд қилинишида И.С.Байджановнинг хизматлари катта. 1988 йилдан буён Урганч қурилиш колледжи директори вазифасида сидқидилдан фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг бевосита ташкилотчилиги ва ташаббуси билан техникум колледжга айланди. «Архитектура», «Халқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисод», «Қурилишни кўкаламзорлаштириш», «Қурилишда тижоратчилик», «Хўжалик ҳуқуқшуноси», «Молия», «Менежмент» каби мутахассисликлар бўйича янги бўлимлар очилди. Янги ўқув биноси қад ростлади. Боғ, хиёбон, гулзорлар яратилди.

Ибадулла Байджанов «Урганч шаҳар архитектураси», «Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани» каби қатор рисола, монографиялар, республика вақтли матбуотда босилган 120 дан ошиқ илмий оммабоп мақолалар муаллифи ҳамдир. Унинг ушбу янги китоби икки улуғ анжуманга муносиб тўёна бўлиши билан бирга энг муҳими ўз она юртига, ота-боболаримизга, мустақил диёримизга бўлган меҳр-муҳаббат ифодаси ҳамдир.

Мен урганчликларни, Хоразм аҳлини икки улуғ анжуман —Жалолиддин Мангубердининг 800 ҳамда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги шодиёналари билан чин дилдан қутлайман. Ушбу китоб муаллифи, ташаббускор ва ижодкор раҳбар, Ўзбекистон Олий Мажлисининг депутати И.С.Байджановнинг хайрли ишларида зафарлар тилайман.

Эргаш Юсупов
Урганч шаҳри ҳокими

Соҳилдаги шаҳар

Урганч. Хоразмдек кўхна, жаҳонга маълум ва машҳур, муқаддас масканга шу шаҳардан кириб борилади. Гўё у бу табаррук заминнинг бош дарвозаси. Воҳанинг қайнаб-жўшиб уриб турган юраги. Вилоят маркази. Кундан-кунга чирой очиб жамоли ва камоли кўзларни қувонтириб, қалбларга фахр-ғурур бағишлаётган Урганч мустақил Ўзбекистонимизнинг кенжа навқирон шаҳарларидан бири ҳисобланади. Амударёнинг қуйи оқими чап соҳилида жойлашган. Шаҳар ўртасидан ўтган Шовот канали Урганчни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб турибди. Шаҳарнинг шимолий қисмида асосан турар жой бинолари, илмий маданий —маърифий муассасалар, ташкилотлар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, жанубий қисмида эса ишлаб чиқариш корхоналари қад ростлаган. Ҳар иккала соҳилни баланд, катта, замонавий кўприклар ҳудди мустахкам занжир ҳалқасидек бир-бири билан боғлаб турибди. Воҳа марказига аэропорт, темир йўл вокзали, автобуслар шоҳбекати орқали Ўзбекистонимизнинг турли вилоятларидан, хорижий мамлакатлардан меҳмонлар келиб Хоразм воҳаси билан, унинг гуллаб яшнаётган шаҳри Урганч билан яқиндан танишмоқдалар.


С этой книгой читают
Ушбу қўлланмада саноат биноларини, иншоотларни ва комплексларни назарий ва амалий лойиҳалаш асослари кўрсатилади. Жойлаштириш, классификациялаш ва корхоналарни гурухлаштириш, саноат районларини ва бўғинларини меъморий режавий шакллантириш ва уларни шаҳарни структуравий режалаштиришга таъсири, бош режаларни меъморий шакллантириш, саноат биноларни ва уларни интерьерларини ҳажмий режавий, конструктив ва композицион ечимлари, лойиҳалаш ечимларини иқт
Мазкур ўқув услубий қўлланмада ландшафт архитектурасини замонавий. Шаҳарлар худудида кўкаламзорлаштиришни эстетик шакллантириш ва классификациялаш ҳамда типологик-жараёнлар буйича маълумотлар берилади. Ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш буйича асосий масалалар яратилади, ободонлаштириш элементлари, жиҳозлари, шунингдек интерьерларни кўкламзорлаштириш ва қишқи боғларни ташкил этиш, декоратив гулзорларни безаш масалалари чизмаларда, лойи
Ушбу китоб муаллифи меъморчилик фанлари номзоди И. С. Байджанов ўзи раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш колледжи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади.
Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг архитектура ва шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлари бўйича магистратура босқичи ва «Илмий тадқиқот методикаси» ўқув фани талабалари учун мўлжалланган.Қўлламада илмий тадқиқот усулларининг асосий тушунчалари, ўрганишнинг ташкилий асослари очиб берилган. Умумлаштирилган шаклда илмий маълумотларни қидириш, тўплаш ва қайта ишлаш тизимининг хусусиятлари кўрсатилган.
Автор проводит увлекательную экскурсию в мир средств массовой информации и журналистики. С одной стороны это полноценное пособие для маркетологов, журналистов, медиа-менеджеров и пиарщиков, а с другой стороны все, что должен знать о новостях современный человек.
Вначале жизнь кажется бесконечной. Потом появляется подозрение – что-то пошло не так: карьера не задалась, а все, о чем мечталось, так и остались мечтами. А в старости начинаешь понимать: не все, что было – напрасно: твои года – твое богатство. Не бывает напрасных жизней.
Ибо так возлюбил Бог мир, что отдал Сына Своего единородного дабы всякий верующий в Него не погиб, но имел жизнь вечную. Аминь.
Действие этой маленькой повести происходит летом 1991 года в Москве. У молодого инженера и переводчика Кузьмина есть любимая пишущая машинка "Эрика", которая стала невольной причиной драматических событий в его жизни, совпавших по времени с драматичными переменами в жизни страны.
Образ иконы Казанской Божией Матери является одним из самых любимых и почитаемых на Руси. Даже тот человек, что понятия не имеет о великом множестве образов Божией Матери, да и в Церковь-то, быть может, приходит лишь два раза в год – на Крещение и на Пасху, и тот знает: в храм зайдешь – свечу надо поставить на канун и Божией Матери, да непременно Казанской. «Ведь Казанская – она добрая», – говорят такие люди, и по их вере подается им благодатное
Эти заговоры cибирский целитель Андрей Рогожин собирал не одно десятилетие. Множество деревень и отдаленных поселений пришлось объехать, пока в его руках не оказалась бесценное собрание старинных сибирских заговоров. Это удивительные по силе воздействия особые слова, которые всегда помогали жителям суровых земель не только выжить, но и богатеть. Они обращены к различным Силам – Воды, Огня, Луны, Леса. В своей первой книге целитель представил заго
Вниманию читателей предлагается третий сборник стихотворений из цикла "Имя штурмует город", в котором автор делится своими мыслями о необходимости бережно хранить и оберегать от "резунов" живую память о Великой Отечественной войне: сколько бы раз не пришлось нам еще воевать, Эта Война Особая! Священная для нас Война! Наше Будущее очень зависит от нашего умения помнить…
История про лиса, которому было очень одиноко в зимнем лесу. Иногда бывает грустно в погоне за призрачным зайцем.